ҚОРАҚАРАҒАЙ

ҚОРАҚАРАҒАЙ — қарағайдошларга мансуб доим яшил игна-баргли дарахтлар туркуми. 36 тури маълум. Евросиёда 27, Шим. Америкада 9 тури тарқалган. Ўзбекистонда оддий ёкиеврона Қорақарағайи ва Шренк Қорақарағайи тури ўсади. Оддий ёки европа Қ. ининг бўйи 15—20 (30 — 50)м, пирамидасимон. Пўстлоғи қизғиш-қўнғир ёки кулранг. Игнабарглари 15—25 мм, зич жойлашган, ўткир учли. куртаклари тиғсимон, смоласиз. Новдалари қаттиқ, 5—7 йил давомида сақланиб туради. Атоҳида ўсган дарахтлар 10 — 15, ўрмонларда эса 25—30 ёшидан гуллайди. Шамол ёрдамида чангланади. Қуббалари туху мс и мо н . Уруғи окт.-ноя-б. да пишиб етилади. 250-800 й. гача яшайди, совуққа чидамли. Ёғочи оқ, енгил, қаттиқ. 80 — 120 й. дан кейин қирқиб фойдаланиш мумкин. Ёғочи қурилишда, целлюлозақоғоз саноатида, мебель, мусиқа асбоблари, темир йўл шпаллари тайёрлашда ишлатилади. ўтин сифатида фойдаланилади. игнабаргларидан эфир мойи, С витамини, пўстлоғидан ошловчи моддалар олинади. Кўпроқ кўкаламзорлаштирмш ва тоғ иҳотаси учун экилади. Уруғидан ва пархиш қилиб ҳамда қаламчаларидан кўпайтирилади.

Loading...