ҚОРАҚАТДОШЛАР — икки уруғпаллалиларга мансуб ўсимликлар оиласи. Ўт, бута ва кичик дарахтлардан иборат. Барглари оддий, ён баргчасиз, кетма-кет қарама-қарши ёки розетка ҳолида жойлашган. Гуллари икки жинсли, актиноморф, тож-барглари 5, баъзан 4 та, биттадан ёки тўпгулларга йиғилган. Меваси кўсак-ча, 35 туркуми (600 тури) мавжуд, асосан, Шим. ярим шарнинг совуқ ва мўътадил минтақаларида, айниқса, тоғларда тарқалган. Ўзбекистонда 4 туркумга мансуб 6 тури ўсади. Булар ичида истеъмол қилинадиган қорақат кенг тарқалган. Қорақатдошларнинг тошёрар, гортензия, филодельфия туркуми вакиллари манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Бадан тури таркибида 20% гача ошловчи моддалар бор. Қ. нинг ҳамма турлари асаларилар учун озиқ.