ҚОРАҚЎЛ

ҚОРАҚЎЛ (1889-1921 ва 1939-90 й. ларда Пржевальск) — Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Терскай Олатовининг шим. этагида, Қорақўл дарёси бўйида. Автомобиль йўллари чорраҳаси. Аҳолиси 64,3 минг киши (1999). 1871 й. дан Жетисув вилоятидаги уезд шаҳри. Озиқ-овқат, мева-шароб, ғалла маҳсулотлари, шу жумладан, нон, балиқ з-длари, сут, гўшт к-тлари ва енгил саноат (пойабзал ва тикувчилик ф-калари); электр-техника з-ди, электр иссиклик маркази, аэропорт бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади (темир-бетон қоришмалари, ғишт-шағал з-длари). Педагогика ин-ти, Иссиқкўл ун-тининг олий иқтисод коллежи, ўлкашунослик музейи мавжуд. Қорақўл атрофида «Оқсув» ва «Жетиўғиз» бальнеологик курортлари жойлашган.

Prev Article

ҚОРАҚУРУМ

Next Article

ҚОРЖОНТОВ