ҚОРАҚУМ — Осиёдаги энг катта қумли чўл. Ўрта Осиёнинг жан. да. Туркманистоннинг асосий қисмини эгаллайди. Шим. да Сариқамиш ботиғи, шим.шарқда ва шарқда Амударё водийси, жан.-шарқда Қорабел ва Бодхиз қирлари, жан. да Копетдоғ этаклари, ғарбда қад. дарё ўзани Ўзбўй билан чегарадош. Майд. 400 минг км2. Қ. нинг асосий қисми ёш грабенда жойлашган пасттекисликдан иборат. Ўртача бал. 100 м, жан.-шарқида 200—300 м, шим.-ғарбида эса 30—50 м. Қ. да палеоген даврининг охири (олигоцен)гача денгиз режими ҳукм сурган. Денгиз чекингач, аллювиал ётқизиқлар тўпланган. Қорақумнинг шим. қисмлари Амударё, жан. қисмлари Тажан, Мурғоб дарёлари ва Копетдоғдан оқиб тушган қад. дарё ётқизиқларидан ҳосил бўлган. Қорақум табиий географик жиҳатдан уч қисмга: Унғузорти Қорақум (шим. да), Марказий (Паст) Қорақум ва Жан.-Шарқий Қорақумга бўлинади. Қорақумнинг морфоскульптура рельефи жуда мураккаб. Унда тўзима бархан қумлари, бархан занжирлари, пастак кум тепалари, дўнг қумлар, қатор тепа қумлари ва кўзанак қумлар каби эол рельеф шакллари кенг тарқалган. Пастқам ерларда шўр, шўрхок ва тақирлар учрайди. Қорақумнинг 9/10 қисми қумли ерлардан иборат. Қатор тепа қумлари Марказий Қорақум билан Унғузорти Қорақум ида кенг тарқалган. Улар меридианал йўналган, мустаҳкамланган узун қум тепаларидир. Жан.-шарқ ва марказий қисмларида қатор тепа қумларининг бал. 3—5 м дан 30 м гача, улар орасидаги чуқурлик (жўяк)ларнинг эни 150—200 м. Қад. Амударёнинг миоцен ва плиоцен гил-қум ётқизиқларидан тузилган Унғузорти Қорақум ида қатор тепа қумларининг бал. 40—60 м, улар оралиғи эса ўртача 0,5 км бўлган қатор шўрхок сойликлардан иборат. Унғузорти платоси эпигерцин плитада жойлашган бўлиб, устини қалин мезокайнозой ётқизиқлари қоплаган. Платонинг юзаси нисбатан текис бўлиб, кўпроқ палеоген даврининг қумтош, мергель ва гилларидан ташкил топган. Булар орасида гипс ва олтингугурт қатламлари учрайди. Марказий (Паст) Қорақум чекка букилмада жойлашган бўлиб, палеозой жинсларидан иборат. Амударё Марказий Қорақумдан (бундан тахм. 20—30 минг йил аввал) оқмай қўйган. Ҳазар денгизи (тахм. 15—20 минг йил аввал) Марказий Қорақумда сатҳи 50 м мут-лақ баландликдаги кенг қўлтиқ ҳосил қилганда, унинг суви шўр эди, чунки Амударё Хоразм ботиғи томон оққан.
Қорақумнинг иқлими кескин континентал, қуруқ субтропикка хос хусусиятлари бор (мўътадил ҳаво массалари ёзда тропик ҳаво массалари билан алмашиниб туради). Шим. да январнинг ўртача т-раси —5°, жан. да 3°, июлники шим. да 28°, жан. да 34°. Ҳаво трасининг суткалик амплитудаси жуда катта (50°гача, тупроқда 80°гача). Йиллик ёғин 60 мм дан 150 мм гача (жан. да кўпроқ). Ёғиннинг 70% ноябрь—апр. да ёғади. Вегетация даври 220—275 кун. Йилига 30—60 кун гармсел эсади. Қорақумнинг шим.-шарқий чегарасидан Амударё оқиб ўтади; Тажан ва Мурғоб дарёлари қумга сингиб кетади. Қорақум грунт сувларига бой: Амударё яқинида 3—6 м дан (бу дарё Қорақум даги ҳамма ер ости сувларининг асосий манбаидир), Қорабел қирларида 300 м гача чуқурликда ётади. Қорақумда бўз қўнғир (асосан, Унғузорти Қорақумда), чўл қум тупроқлари, шўрхоклар ва тақир тупроқлар тарқалган. Жан. ва жан.-шарқий қисмларида қисман бўз тупроқлар учрайди. Баҳорда Қорақумнинг бархан қумларидан ташқари ҳамма ҳудуди эфемер ва эфемероидлар билан қопланади. Ранг (илоқ) қўйларнинг асосий озуқаси, оқ ва қора саксовул, буталардан қандим, қуён-суяк, чаканда, астрагаллар Қорақумнинг тро-пик ўсимликларидир. Бархан қумларини мустаҳкамлашда селин, қуёнсуяк ва қандим, черкез катта аҳамиятга эга. Сут эмизувчи ҳайвонлардан жайран, қарсақ тулки, бўри, бархан мушуги, дашт мушуги, кемирувчилар учрайди. Қушлардан бойқуш, тўрғай, чўл қарғаси, чумчуқлар яшайди. Судралув-чилардан илонлар (чарх илон, ўқ илон, дашт бўғма илони, кўзойнакли илон ва б.), калтакесаклар — ага-ма, геккон, эчкемар (уз. 1,5 м гача), дашт тошбақаси хос. Фаланга, қорақурт ва чаёнлар бор. Чўлнинг кўп қисми қўй ва туялар учун йил бўйи яйлов. фойдали қазилмалари: олтингугурт, нефть, газ. Қ. нинг жан. қисмидан Қорақум канали ўтган. қ. орқали Ўрта Осиё — Марказ газ қувури ўтказилган. Қорақумда экстенсив чорвачилик мавжуд. Дарахтлар ўтказиш ва кўчма қумларни мус-таҳкамлаш ҳамда яйлов ўсимликлари фитомелиорацияси бўйича ишлар амалга оширилган. Жан.Шарқий Қорақумда Турк-манистон ФАнинг Репетек қумли чўл и. т. станцияси жойлашган.
Ад.: Федорович Б. А., Лик пустыни, М., 1954; Бабаев А. Г., Пустыня Каракумы, Ашхабад, 1963; Туркменистан, М., 1969; Петров М. П., Пустыни земного шара, Л., 1973; Пустыни Центральной Азии, М. — Л., 1966-67.
Мурод Маматқулов.