ҚОРАСУВ КАНАЛИ

ҚОРАСУВ КАНАЛИ, Ўнгқирғоқ Қорасув канали — Тошкент вилоятидаги канал. Тошкент вилоят Қиб-рай тумани ҳудудида, Оққовоқ-2 ГЭСнинг пастки бьефи ўнг қирғоғидан бошланади. Уз. 35 км (шундан 24 км Тошкент ш. ҳудудида), сув ўтказиш имконияти 18м3/сек. Ўртача чуқ. 1,5—2 м, эни 10—14 м. Каналнинг бош тўғонига темир-бетон ётқизилган, 12 м3/сек. сув ўтказади. Қорасув канали 4,1 минг га экин майдонини, шунингдек, Тошкент шаҳрининг жануби ва жануби-шарқини сув билан таъминлайди.

Loading...