ҚОРАСУВ — Самарқанд вилояти Пай-ариқ туманидаги сой. Уз. 66 км, ҳавзасининг майд. 1380 км2. Нурота тизмасидаги Тўнғизлитов чўққиси (1905 м)нинг жан. ён бағридан бошланади. Олтибосар қишлоғининг шим.-шарқий чеккасида (1,3 км) Зарафшон дарёсининг Оқдарё тармоғига қуйилади. Ўртача кўп йиллик сув сарфи 1,28 м3/сек. Пайариқ тумани экин май-донларини сув билан таъминлайди.