ҚОРАСУВ

ҚОРАСУВАндижон вилоятидаги шаҳар (1990 й. дан). Т. й. станцияси. вилоят маркази (Андижон ш.)дан 60 км. Аҳолиси 29,2 минг киши (2005). Қорасувда бир неча саноат корхонаси. Қурилиш ташкилотлари, автокорхона, алоқа бўлими, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Умумий таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежи, кутубхона, клуб муассасалари, маданият уйлари, маданият ва истироҳат боғи мавжуд. Касалхона, поликлиника, дорихона ва б. тиббий муассасалар фаолият кўрсатади. Қорасувдан Андижон ш. га ва туман марказига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди.

Loading...