ҚОРАТОЕВ Муҳаммаджон Қўжасбоевич

ҚОРАТОЕВ Муҳаммаджон Қўжасбоевич (1910.22.12, Қизилўрда вилояти Теликўл овули — 1992, Олмаота) — қозоқ адабиётшуноси, ёзувчи ва таржимон. Қозоғистон ФА акад. (1975), Қозоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1974). Филол. фанлари д-ри (1963), проф. (1965). Абай номидаги Қозоқ педагогика ин-тини тугатган (1933). Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг масъул котиби (1936—37), раиси (1937— 38), Қозоғистон педагогика ин-ти қозоқ адабиёти кафедрасининг мудири (1960). «Жазуши» нашриётида катта муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари, директор (1955—60), 1960 й. дан М. Авезов номидаги Адабиёт ва санъат ин-тида бўлим мудири, 1968 й. дан Қозоқ совет энциклопедияси Бош муҳаррири. Адабий фаолияти 1933 й. дан бошланган. «Жонажон адабиёт ҳақида ўйлар» (1958), «Сакен Сайфуллин» (1964), «Маҳорат ва дунёқараш» (1965), «Мух-тор Авезов» (1967), «Дўмбрадан китобга» (1969), «Адабиёт ва эстетика» (1970), «Истиқбол чўққилари» (1972), «Чўққилар олдинда» (1977) каби адабийтанқидий китоблар муаллифи. Қоратоев, шунингдек, «Чўлдаги гудок» романи (1960, К. Н. Алтайский билан ҳамкорликда), «Жер-уюкка саёҳат» қис-сасини ёзган. М. Горькийнинг «Менинг дорилфунунларим» ва М. Шо-лоховнинг «Тинч оқар Дон» (3 китоб) асарларини қозоқ тилига таржима қилган.

Prev Article

ҚОРАТОВ

Next Article

ҚОРАТОЛ