ҚОРАТОҒДАРЁ

ҚОРАТОҒДАРЁСурхондарё вилоятидаги дарё. Сурхондарённнг йирик чап ирмоғи. Уз. 99 км, ҳавзасининг майд. 684 км2. Ҳисор тизмасининг жан. ён бағридан бошланади. Тоғлар орасида тор, ён бағирлари тик ва баланд водийда оқади. Тскисликка оқиб чиққач, дарё водийси кенгаяди. Дарё ўзани шағал, тош, қумтош ва б. жинслардан тузилган. Асосий ирмоқлари Ширкент ва Оқжарсой. Ўртача ииллик сув сарфи 22,5 м3/сек. Қоратоғдарё йил давомида серсув бўлади. Қор ва музлик сувларидан тўйинади. Йиллик оқимнинг 56.7% мартиюнь ойларида. 31,8% июльсент. ва 11,5% окт. — февраль ойларида оқиб ўтади. Дарёдан бир неча ариқ ва каналлар чиқарилган.

Loading...