ҚОРАТОВ (1963 й. гача Чўлоқтов шаҳарчаси) — Қозоғистон Республикаси Жамбул вилоятидаги шаҳар. қоратов тоғи этагида жойлашган. Тароз ш. дан 90 км шим.-ғарбдаги т. й. станцияси. Қоратов фосфорит ҳавзасининг маркази. Аҳолиси 27,4 минг киши (2002). Фосфорит қазиб олиш ва қайта ишлаш кон-кимё кти ишлаб турибди.