ҚОРАТОВ — Қорақалпоғистон Республикасидаги шаҳарча (1964 й. дан). Нукус шаҳар кенгашига қарашли. Амударёнинг ўнг соҳилидаги пристань. нукус т. й. станциясидан (Тошкент — нукус) 91 км. Аҳолиси 2,2 минг киши (2005). Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Умумий таълим мактаби, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тиббий пункт, дорихона бор.