ҚОРАУНГУР

ҚОРАУНГУРАндижон вилоятидаги дарё. Фарғона тизмасининг шим.шарқий ён бағридан бошланади. Ҳавзасининг майд. 1244 км2. Дарё юқори қисмида тоғлар орасида оқади. Ўртача йиллик сув сарфи 29,5 мУсек. Музлик ва ёмғир сувларидан тўйинади. Дарё суви баҳорда кўпаяди. Бозорқўрғон қишлоғидан оқиб ўтгач, Тентаксой деб аталади. қ. Қиргизистоннинг Жалолобод вилояти ҳамда Пахтаобод тумани экин майдонларини сув билан таъминлайди.