ҚОРАВОЙЛАР — куракоёқли қушлар туркумининг бир оиласи. 31 тури мавжуд. Бир тури (учиш қобилиятини йўқотган) Галапагос оролларида, қолганлари Европа, Шим. Америка, Осиё, Африка, Австралия, Янги Зеландияда тарқалган. Танасининг уз. 55—92 см. Кўпчилиги қора тусда. Яхши сузади ва шўнғийди. Қоравойлар колония бўлиб, денгизлар, сув ҳавзалари қирғоғидаги қоя, дарахт, қамишзорда уя ясайди. 4—5 та тухум қўяди. Инкубация даври бир ой давом этади. Полопонлари 7—8 ойли-гида уча бошлайди. Асосан, баликлар билан озиқланиб, балиқчиликка бир оз зарар етказади. Ўзбекистонда катта қоравой ва кичик қоравой каби турлари учрайди. Қоравойларнинг 3 тури Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.