ҚОРАХИТОЙЛАР

ҚОРАХИТОЙЛАР — киданлар давлати тор-мор этилгач (1125), Урта Осиёга келган киданлар ва улардан илгарироқ бу ерга кўчиб келган киданларга (16 минг оила) ўрта аср муаррихлари томонидан берилган ном. 12-а. ўртаси — 13а. бошларида 18 ёшга тўлган барча Қорахитойлар Қорахитойлар давлатини тузган киданларнинг Елюй уруғидан чиққан гурхонларнинг қўшинида ҳарбий хизматни ўташган. Қорахитойларнинг асосий қисми Талас ва Чу дарёлари водийсида чорвачилик билан машғул бўлганлар. Қорахитойларда патриархал-уруғчилик тузуми қолдиқлари билан уйғунлашиб кетган мулкчилик муносабатлари устувор бўлган, бироқ аёллар катта ҳуқуққа эга эдилар. қ. буддавийлар бўлса-да, осмон, ер ва аждодлар руҳига қурбонлик қилишган. Чингизхоюшт маслаҳатчиси Елюй чуқай Қорахитойлар орасида бўлганида уларнинг юксак адабий фазилатларга эга досто-нини ёзиб олган. Кейинчалик қ. қўшни туркий халқлар таркибига сингиб кетишган. Қирғиз, қозоқ ва қорақалпоқлар таркибида Қорахитойлар қабила-уруғ номи учрайди. Қорахитойлар моддий маданияти обидалари тадқиқ этилмаган.

Loading...