ҚОРАХОНИЙЛАР, хонийлар, хоқонийлар — Қорахонийлар давлатини бошқарган хоқонлар сулоласи. «Қорахонийлар» ибораси шартли равишда сулола номи сифатида қўлланилиб, давлат ҳукмдорлари «қорахон» — буюк хон унвони билан юритилган. Шу боис шарқ-шунос олим В. В. Григорьев сулолага «Қорахонийлар», деб ном берган ва у илмий адабиётларда мустаҳкам ўрнашиб қолган. Қорахонийларнинг йирик вакиллари: Абдулкарим Сотуқ Буғрохон (859 — 955), Мусо ибн Абдулкарим (955— 970), Ҳасан ибн Сулаймон (977—992), Аҳмад ибн Али Арслонхон (998—1017; ҳокимият амалда укаси Наср ибн Али қўлида бўлган, у Мовароуннаҳрни босиб олган), Мансур ибн Али (1017—26), Иброҳим ибн Наср Тамғачхон (1040—70), Арс-лонхон Муҳаммад ибн Сулаймон (1102—30). 1130 й. дан салжуқийларта, 1140-й. лар бошида қорахитойларга қарам бўлган. Қорахонийларнинг сўнгги вакили Усмон ибн Иброҳим 1212 й. Муҳам-мад Хоразмшоҳ томонидан ағдарилиб қатл қилинган.