ҚЎРБОШИ

ҚЎРБОШИ — тарихий ҳарбий атама;

1) ўрта асрларда Ўрта Осиё хонликлари ва айрим Шарқ давлатларида дастлаб шаҳарни тунда қўриқловчи мир-шаб; сўнгра қурол-яроғ омбори (қўр) мутасаддиси ҳамда қурол-аслаҳа, турли яроқлар ва тўп ясаш корхоналари (қўрхона) бошлиғи. Қўқон хони худоёрхон даврида Қўрбоши қўрхона, милтиқхона, тўпхоналарга бошчилик қилиб, у хом ашё топиб келишдан то тайёр маҳсулот и. ч. ва уларни хон қарорига биноан тарқатиш жараёнига бошчилик қилган;

2) Туркистон ўлкасида Ок-тябрь тўнтаришигача бўлган даврда маҳаллий полиция бошлиғи. Мас, Қўқон ва Марғилонда 1917 й. да шаҳар миршабларининг бошлиғи Қўрбоши деб аталган;

3) Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат ҳарбий раҳбарларининг унвони. қ. халқнинг турли табақалари орасидан чиққан об-рўли шахс ҳисобланган. Қўрбошилар орасида ҳатто аёллар ҳам бўлган.

Loading...