ҚЎРҒОН

ҚЎРҒОН — 1) қум, тупроқдан ҳосил қилинган сунъий тепа. Қ., кўпинча айлана, овал, тўғри тўртбурчак, квад-рат тарҳли, атрофи девор билан ўралиб, ичини қум, тупроқ, шағал билан тўлдириб сунъий ҳосил қилинган. Қўрғонлар узоқ ўтмишда мудофаа мақсадлари учун хизмат қилган. Ўзбекистон ҳудудидаги Тепақўрғон, Чимқўрғон, Қумқўрғон, Тупроққўрғон, Ғиштқўрғон каби қишлоқ номлари шундан;

2) ўрта асрларда қалин ва баланд мудофаа девори билан ўраб қурилган, асосан, бир дарвозали шаҳар қалъа. Табиий тепаликларда, баъ-зан баланд супа ишланиб устида бунёд этилган;

3) баланд девор билан ўралган ҳовли, атрофи кўпинча экинзорлардан иборат бўлган;

4) қад. қабристон тури (мозорқўрғон), Жан.-Шарқий Осиёда жасадни қуйдириш расм бўлган халқларда марҳумнинг хоки устига тулроқ ташланган, шу тарзда тупроқ ташла-навериб, қ. ҳосил бўлган. Америка, Ев-ропа, Шим. Осиёда ёғоч, тош, лой-тупроқдан махсус иншоотлар қуриб дафн этиладиган жойлар тайёрланган, бу иншоотлар устига тупроқ ётқизилган, гоҳ гумбаз билан ёпилган. Қўрғон ларнинг бал. 3—6 м, диаметри 3 — 4м Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидаги 1—5-аларга мансуб Гўримирон қўрғони (бал. 1—2 м, диаметри 4—6 м)да марҳумлар сопол идишлар, темир қуроллар билан дафн этилган. Бундай қўргонлар Тўйтепа, Чирчиқ, Самарқанд вилоятидан ҳамда Лавандак қабристонидан топилган.

Loading...