ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИ

ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИАндижон вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. Шим.-ғарбда Жалолқудуқ, жан.-ғарбда Хўжаобод туманлари, шарқ, жан.-шарқ ва шим. да Қи-рғизистон билан чегарадош. Майд. 0,48 минг км2 га яқин. Аҳолиси 160,4 минг киши (2005). Туманда 2 шаҳар (Қўрғонтепа, Қорасув), 5 қишлоқ фуқаролари йиғини (Дардоқ, Савай, Султонобод, Чимён, Қўрғонтепа) бор. Маркази — Қўрғонтепа ш.

Табиати. Қўрғонтепа тумани Андижон вилоятининг шим.-шарқида, Фарғона ва Олай тизмаларининг этак қисмида жойлашган. Ер юзаси шарқдан (бал. 1000 м гача) ғарбга (500 м гача) пасайиб борувчи тоғ олди қия текислигидан ва Тошоҳур, Сузоқ адирларидан иборат. Иқлими континентал; ёзи иссиқ, қиши нисбатан совуқ. Ўртача т-ра янв. да —2° дан —3° гача, июлда 26—26,5°. Энг паст т-рақишда —24°, энг юқори т-ра ёзда 41°. Йилига 250—400 мм ёғин тушади, асосий қисми қиш ва баҳор ойларида ёғади. Вегетация даври 220 кун. Туман ҳудудидан Қорадарё ва унинг тармоқлари Шаҳрихонсой ва Қорағунон ариғи, жан. чегарасидан Савай канали оқиб ўтади. Тупроқлари ўтлоқи, ўтлоқи бўз тупроқлар. Ёввойи ўсимликлардан шўра ва б., асосан, адирларда ва ҳайдалмаган ерларда ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан адирларда бўри, тулки, жайра, шунингдек, турли хил судралувчилар, кемирувчилар, қушлар, сувларида балиқлар бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қирғиз, тожик, рус, татар, қозоқва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 334 киши. Шаҳар аҳолиси 57,5 минг киши, қишлоқ аҳолиси 102,9 минг киши (2005).

Хўжалиги. Туманда пахта тозалаш, ғишт з-длари, дон маҳсулотлари, «САМО» акциядорлик жамияти, «АнНур» масъулияти чекланган жамият, нон к-ти, маҳаллий саноат газлама, атторлик буюмлари, тикувчилик, пайпоқ тўқиш ф-калари, тўқимачилик корхоналари, автокорхона, МТП, қурилиш ташкилотлари, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари, микрофирмалар, «Эл-жиҳоз» қўшма корхонаси фаолият кўрсатади.

Қўрғонтепа туманининг етакчи тармоқлари — пахтачилик ва ғаллачилик. Сабзавот, полиз экинлари, картошка етиштириш, токчилик ва боғдорчилик ҳам ривожланган. 12 жамоа ва ширкат хўжаликлари, 282 деҳқон ва фермер хўжаликлари ишлаб турибди. Тумандаги экин майдонларига пахта, ғалла, картошка экилади. Пичанзор ва яйловлар, мевазор ва токзорлар бор. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 42 мингдан зиёд қорамол (шу жумладан 19,9 мингдан ортиқ сигир), 55,8 мингга яқин қўй ва эчки, 142,2 мингга яқин парранда, 975 йилқи боқилади.

Туманда 55 умумий таълим мактаби (36,5 минг ўқувчи), болалар мусиқа ва спорт мактаблари, 4 касб-ҳунар коллежи (2432 талаба), меҳрибонлик уйи фаолият кўрсатади. Туман марказий кутубхонаси ва унинг 36 та тармоғи (371,1 мингдан зиёд асар), ўлкашунослик музейи, клуб муассасалари, маданият уйлари, 2 маданият ва истироҳат боғи, Хотира майдони мавжуд. Стадион, спорт мажмуаси ва б. спорт иншоотлари бор. 6 касалхона (шу жумладан, туман марказий касалхонаси), поли-клиника, туғруқхона, дорихоналар, 7 қишлоқ врачлик пункти, 13 фельд-шеракушерлик пункти, 5 хусусий тиббий муассаса аҳолига хизмат кўрсатади. Туман ҳудудидан т. й. ўтган.

Туман марказидан Тошкент, Андижон ва б. шаҳарларга автобус ва маршрутли таксилар қатнайди.