ҚЎРҒОШИН ОКСИДЛАРИ

ҚЎРҒОШИН ОКСИДЛАРИҚўрғошин кислород билан 3 хил оксид РЬО, РЬ02, РЬ304 ҳамда ностехиометрик таркибли қўрғошин оксидлари ҳосил қилади: Қўрғошин (П)-оксид, РЬО — қизил тусли модда. 2 та модификацияси маълум: қуйи т-рали а-РЬО (глёт) ва юқори т-рали (5-РЬО (массикот). а-РЬО нинг зичлиги 9,35 г/см3. (з-РЬО — сариқ тусли, суюқланиш т-раси 886°, қайнаш т-раси 1470°, зичлити 9,63 г/см3. Полиморф ўтиш т-раси 489°. РЬО аккумуляторлар тайёрлашда, шиша, сир ва алифмой и. ч. да қўлланади.

Қўрғошин (1У)-оксид, РЬ02 — қўнғир рангли кукун. 2 та шакл ўзгариши (а ва

3) маълум. а-РЬ02 нинг зичлиги 9,33 г/. см3, Р-РЬО,ники 9,67 г/см3. РЬ02 — кучли оксидловчи, сув-да, суюлтирилган кислоталарда эримайди, ишқорларда оз эрийди. РЬ304 ни нитрат кислота билан парчалаб, РЬ+2 тузларини электрокимёвий оксидлаб кучли оксидловчилар (хлор, бром, гипохлорит ва б.) таъсир эттириб олинади. Аккумуляторлар тайёрлашда ва оксидловчи сифатида қўлланади.

Қўрғошин қўш оксид (су-р и к), РЬ304 — ортоплюмбат кислота Н4РЬ04 нинг қўргошинли тузи, қовоқ ранг кукун. Зичлиги 9,1 г/см3; кучли оксидловчи, 500° гача қиздирилса, термик диссоциацияга учрайди: 2РЬ304—>6РЬО+Ог Биллур, шиша ва сирлар и. ч. да қўлланади.

Loading...