ҚЎРҒОШИН СУЛЬФИД

ҚЎРҒОШИН СУЛЬФИД, қўрғошин (П) -сульфи д, РЬ8 — қўрғо-шиннинг олтингугурт билан бўлган бирикмаси. Қорамтир-кулранг ялтироқ кристалл модда; суюқланиш т-раси 1114°, қайнаш т-раси 1281°, зичлиги 7,59 г/см3. Қ. с. — яримўтказгич. Сув, суюлтирилган НС1, Н2804да, ишқорларда эримайди, суюлтирилган НТМО, да эрийди. Қўрғошин сульфид сунъий йўл билан қўрғо-шинга юқори т-рада олтингугурт таъсир эттириб ёки РЬ2+ тузлари эритмаларидан водород сульфид ёрдамида чўктириш усулидан фойдаланиб олинади. Табиатда галенит минерали ҳолида учрайди. Фото қаршиликлар тайёрлашда қўлланади.