ҚЎРҒОШИН

ҚЎРҒОШИН, Pb — Менделеев даврий системасининг IV гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 82, ат. м. 207,2. Табиий Қўрғошин 5 та барқарор изотоп: 2(,2РЬ (жуда оз миқдорда), 2МРЬ (1,5%). 206РЬ (23,6%), 2(|7РЬ (22,6%) ва 208РЬ(52,3%) лардан иборат.

Қўрғошин милоддан 6—7 минг йил аввал Миср, Месопотамия ва қад. дунёнинг бошқа мамлакатлари халқларига маълум бўлган. Улар Қўрғошиндан ҳайкал, уй анжомлари ва б. буюмлар ясашган. Римликлар Қўрғошиндан сув қувурлари сифатида фойдаланишган. Юнонистон ва Қад. Римда Қўрғошин бирикмалари — Қ. кули РЬО ва Қўрғошин ли оқ бўёқ 2РЬСО,РЬ(ОН), турли дори ва бўёқлар тайёрлаш учун ишлатилган.

Қ. Ер пўстининг масса жиҳатидан 1,6Т0~3%ини ташкил этади. Унинг 80 га яқин минерали маълум (булардан энг муҳими галенит РЬ5). Полиметалл рудаларнинг оксидланиш зоналарида Қўрғошиннинг (90 га яқин) иккиламчи рудалари ҳосил бўлади, улар жумласига англезит РЬ804, церуссит РЬСО,, крокоит РЬСг04, пироморфит РЬ,(РО,),С1 киради. қ. радиоактив элементларнинг емирилишидан ҳосил бўлган охирги маҳсулот сифатида уран, торий ва актиний рудаларида учрайди. Биосферада Қўрғошин оз миқ-дорда ва тарқоқ ҳолда бўлади (тирик организмда 5-10 3%, денгиз сувида ЗТ0_9%). Табиий сувлардаги Қўрғошин ионлари лойга ютилиб, водород сульфид таъсирида РЬ8 ҳолида сув тубига чўкади, натижада денгиз балчиғида Қўрғошин тўплана боради.

Қўрғошин ёқлари марказлашган куб шаклида кристалланади. Қўрғошиннинг аллотропик шакл ўзгариши йўқ; суюқланиш т-раси 327,4°, қайнаш т-раси 1725°, зичлиги 11,34 г/см3. Қ. нинг ўз бирикмаларидаги оксидланиш даражалари +2 ва +4; кимёвий фаол элемент эмас. Қўрғошиннинг РЬ20, РЬО, РЬ02, РЬ304 ва РЬ203 таркибли оксидларғгмаълум. Кис-лородсиз шароитда сув Қўрғошинга таъсир этмайди. Қнинг РЬ (ОН), ва (РЬОН)4 таркибли гидроксидлари амфотер. водородли бирикмаси РЬН4 рангсиз газ, беқарор модда, у РЬ ва Н2 га парчаланади. Қўрғошин галогенлар билан бирга қизди-рилса, РЬХ2 таркибли, сувда оз эрувчан галогенидлар ҳосил қилади (бу ерда X—галоген).

Саноатда Қўрғошин РЬ8 ва қисман Қўрғошиннинг кислородли бирикмаларидан олинади. Металл ҳолдаги қ. олиш учун РЬ8 ни ҳаво иштирокида куйдириб, ҳосил бўлган РЬО ни кўмир таъсирида хомаки Қўрғошинга қадар қайтарилади. Куйдириш жараёнида пайдо бўладиган РЬ8Ю3 ни қайтариш учун оҳак қўшилади. Хомаки Қда 92—98% РЬ бўлиб, қолган қисмини Си, А§ (баъзан Аи), 2п, 8п, А$, В1, Ғе ташкил қилади.

Қўрғошин жуда кўп миқдорда қ. аккумуля-торлари учун сарфланади. Қўрғошин у-ва б. радиоактив нурларни ютиши сабабли Қўрғошиндан радиоактив моддалар сақланадиган идишлар, рентген хоналари учун қурилмалар тайёрланади. Электр кабелларни коррозиядан ва механик таъсирдан ҳимоя қилиш учун Қўрғошин билан қопланади. Қўрғошин асосида жуда кўп қотишмалар ҳосил қилинади. Қўрғошин оксид РЬО биллур ва оптик шишалар тайёрлашда ишлатилади. Унинг азиди ва стифиати (три-нитрорезорцинати) портловчи моддалар учун тутантириқ сифатида ишлатилади. Қўрғошиннинг тетраэтили эса антиде-танатордир. Н28 нинг бор-йўқлигини аниқлаш учун қ. ацетатдан фойдала-нилади. Қўрғошиннинг барқарор изотопи 204РЬ ва радиактив изотопи 2|2РЬ нишонли атомлар сифатида қўлланади. Қўрғошин ли дорилардан тери касалликларини даволашда фойдаланилади.

Ўсимликлар ўзи учун керакли Қўрғошинни тупроқдан, сувдан ва атмосфера ёғинларидан олади. Одам организмига 1 суткада овқат орқали 0,22 мг ча, сув орқали 0,1 мг ча, чанг орқали 0,08 мг Қўрғошин киради. Қўрғошин миқдори суткасига 0,2—2 мг дан ошмаслиги керак. Ортиқча Қўрғошин организмни заҳарлайди. Натижада жигар, юрак-томир системаси, ўпка ва б. органлар касалланади. Бундай беморларни даволашда махсус (комплексон ҳосил қилувчи) ва умуман соғайти-рувчи дорилар (глюкоза, турли вита-минлар) ҳамда физиотерапия усуллари қўлланади. Қўрғошиндан хасталанишни бар-тараф қилишда профилактика катта аҳамиятга эга. Бу мақсадда Қўрғошин ўрнига бошқа металл (мас, рух) ишлатиш, Қўрғошин ли оқ бўёқ ўрнига титанли оқ бўёқдан фойдаланиш, Қўрғошин ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва механизациялаш, иш жойларини шамоллатиш, ишчиларни шахсий ҳимоя қилиш, парҳез сақлаш, вақт-вақти билан тиббиёт кўригидан ўтказиб туриш катта аҳамиятга эга.

Ад.: Раҳимов X. Р., Анорганикхимия, Т., 1984; Касммова С. С., Биогеннне элементм, Т., 1990.

Сталина Қосимова.

Loading...