ҚОРИНОЁҚЛИ МОЛЛЮСКАЛАР

ҚОРИНОЁҚЛИ МОЛЛЮСКАЛАР, шиллиқ қуртлар — молюскалар синфи. Гавдаси асимметрик тузилган; тана (ички халта). Оёқ ва бош бўлимларидан иборат. Кўпчилик Қориноёқли моллюскалар танаси ва бошини чиғаноқ ичига тортиб олиш хусусиятига эга. чиғаногининг бал. 0.5 мм дан 70 см гача. Ягона ясси оёғи ердамида товонидаги ма. хсус безлар ажратиб чиқарадиган шилимшиқ модда устида сирпаниб ҳаракатланади. Ички халтаси чиғаноқ ичида буралиб жойлашган бўлиб, мантия билан ўралган. Бошида 1 жуфт (қуруқлик Қ. м. ида 2 жуфт) пайласлагичлари, улар асосида (қуруқлик Қориноёқли моллюскалар ида пайпаслагичлар учида) бир жуфт кўз ва оғиз тешиги бор. Чиганоги хилмахил: конуссимон, спирал ёки косасимон; анри. м Қ. м. (яланғоч шиллиқлар) ла редукпияга учраган. Огзида 2 та дак 17—16 минг тагача тишчалар билан қопланган радула (қирғич тилча) бор. Анал тешиги боши остида ёки унинг ёнида жойлашган. Нафас олиш органлари сувда яшовчи Қориноёқли моллюскаларда битта ёки бир жуфт патсимон жабра; қуруқлик ва кўпчилик чучук сув моллюскаларида — ўпка. Нерв системаси — тарқоқжойлашган нерв тугунлари. одатда, 5 жуфт.

Мувозанат сақлаш (статонистлар) ва кимёвий сезги оркши (осфрадийлар) бор. Гермафролит ски айрим жинсли. Уругланиши ички, гермафродит Қориноёқли моллюскалар бир-бирини уруглантиради. Чучук сув ва қуруқлик Қориноёқли моллюскалари ўзгаришсиз, денгиз Қ. м. и метаморфоз орқали ривожланади (тухумлан планктон велигер личинка чиқади).

Қориноёқли моллюскаларнинг 90000 га яқин тури бор; кенг тарқалган. Ўзбекистоп фаунасида 100 га яқнн три маълум. Бентосла (қ. Бентос) яшайди; айри. м турлари сузади. Йиртқич. ўсимликхўр ёки паразнт. Бир қанча қуруқлик ва чучук сув Қориноёқли моллюскалар гельминтларнинг оралиқ хўжайнни. Қуруқликда яшовчи бир қанча Қориноёқли моллюскалар маданий ўсимликларга зиён келтиради. Айрим турлари саноат миқёсила овланади.

Prev Article

ҚОРИ-НИЁЗИЙ

Next Article

ҚОРИХОНА