ҚЎРИҚ ЕР — асрлар давомида экин экилмаган, табиий ўсимликлар билан қопланган ер. Ҳайдалма ерларга нисбатан Қўриқ ер тупроғининг илдиз ўсадиган қавати кўп миқдорда гумус, азот ва ўсимликлар озиқланиши учун муҳим бўлган бошқа элементларга бой бўлади. Бегона ўтлар уруғи билан кам ифлосланган, биологик фаоллиги паст ва ўзига хос сув режимига (қур-ғогчил р-нларда улар кучли қуруқ, нам ерларда кўпроқ намчил) эга. Қўриқ ернинг бу хусусиятлари ҳар хил типдаги Қўриқ ер ларда турли даражада намоён бўлади.
Қўриқ ер лар: чўл, дашт ва ярим чўл, дарёбўйи, ботқоқ, сувсиз водий яйловлари ва ўтлоқлари каби асосий типларга бўлинади. Қўриқ ер деҳқончиликда ҳайдалма ер ресурсларини кўпайтиришнинг асосий манбаи (қ. Қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш).