ҚЎРИҚХОНА

ҚЎРИҚХОНА — белгиланган қонунларга мувофиқ, давлат томонидан ажратнлган, алоҳида илмий ёки маланий аҳамиятга эга бўлган (типик ёки ноёб ландшафт, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, фойдали қазилмалар ва б.), табиий объект жойлашган ер (ҳудуд) ёки сув кенгликлари; и. т. ва маданий-маърифий мақсадлар учун узоқ муд-датга ажратилган ва тўлалигича хўжалик ишларидан холи табиий мажмуа.

20-а. нинг 90-й. ларида БМТнинг «Миллий боғлар ва улар мақомидаги қўриқхоналар рўйхати»га 2618 алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар (ер май-дони 4 млн. км2 дан ортиқ ва Ер юзидаги қуриқликнинг 3% ини ташкил қилади) киритилган.

Қўриқхона ҳудуди ва унинг атрофидаги бел-гиланган чегарадаги муҳофаза қилинадиган зоналарда Қўриқхона табиий мажмуасига зарар етказадиган ёки табиий объектларга хавф тугдирадиган ҳар қандай фаолият (ов қилиш, балшқ тутиш, дарахт кесиш, фойдали қазил-маларни кавлаш, ўт ўриш, мол боқиш ва б.), шунингдек, Қўриқхона фаолияти билан боғлиқ бўлган саноат ва қ. х. объектлари қурилиши ҳам тақиқланади. Қўриқхона ҳудудига маъмуриятнинг рухсатисиз бегона одамлар киритилмайди.

Ўзбекистонда Қўриқхона ларнинг ташкил қилиниши, фаолияти, таъминоти ва муҳофазаси Ўзбекистон Республикасининг 2004 й. 3 декабрдаги «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонуни билан тартибга солинади. Қўриқхона ларда режа асосида и.-т. ишлари олиб борилади, табиат йилномалари, илмий ҳисоботлар (йиллик, беш йиллик) тузилади, тавсияномалар, Қўриқхона ҳудуди ва миллий боғларда қўриқхона тартибига риоя қилиш талаб ва қоидалари ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Овчилик хўжаликлари, қўриқхоналар ва миллий боғлар бошқармаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси тасарруфида 8 та давлат қўриқхонаси бор: Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонаси, Бадайтўқай давлат қўриқхонаси, Қизилқум давлат қўриқхонаси, Зарафшон давлат қўриқхонаси, Сурхон давлат қўриқхонаси, Ҳисор давлат қўриқхонаси, Чатқол био-сфера қўриқхонаси, Китоб давлат геология қўриқхонаси. Ўзбекистонда, шунингдек, миллий боғ ва буюртма қўриқхоналар фаолият олиб боради.

Loading...