ҚОРЛИЕВ

ҚОРЛИЕВ Олти (1909.6.1 — Ашхобод — 1973,11,12) — туркман актёри, реж., драматург. Халқ артисти (1955). Боку театр техникумини тугатган (1931). Туркман драма, опера театрларида актёр, реж., бош реж. бўлиб ишлаган. 1956—60 й. лар «Туркманфильм» директори. 1957 й. дан шу киностудияда реж., актёр. Нури («Дурсун»). керим («Узоқдаги келин»), Алдаркўса («Сеҳргар кристалл»). чўпон Дурди ва унинг ўғли Қадам («Чўпон ўғли»), БайрамОила номуси») каби роллари билан туркман киноси ривожига муносиб ҳисса қўшди. Реж. сифатида «Махсус топшириқ», «Айна», «Дадил қадам», «Маҳтумқули», «Дарё орти чегара», «Муқом сирлари» сингари фильмларни суратга олган. 1974 й. дан «Туркманфильм» Қ. номи билан юритилади. Туркманистон Давлат мукофотлари лауреати (1966, 1976).

Prev Article

ҚОРИХОНА

Next Article

ҚОРОВУЛ