ҚОРОВУЛ

ҚОРОВУЛХоразм вилояти Урганч туманидаги қишлоқ, туман маркази. Яқин т. й. станцияси — Урганч (4 км). Қоровулдан вилоят маркази (Урганч ш.) гача 4 км. Аҳолиси 10 минг кишига яқин (2005). Аҳолиси ва хўжаликлари шовот, Қиргизёп ва б. каналлардан сув олади. Пахта тозалаш, ғишт з-длари, автокорхона, «Хоразм — Нуртоп» ип газлама корхонаси, қурилиш ташкилотлари, сут ва узумни қайта ишлаш цехлари бор. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари, микрофирмалар ишлаб турибди. Умумий таълим. болалар мусиқа, спорт мактаблари, касб-ҳунар коллежи, туман марказий кутубхонаси. маданият уйлари мавжуд. Стадион, спорт майдончатари ва б. спорт ин-шоотлари бор. Туман марказий касалхонаси. поликлиника. дорихоналар ва б. тиббий муассасалар ахрлига хизмат кўрсатади. Қоровулдан Урганчгача автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган.

Prev Article

ҚОРЛИЕВ