ҚОРОВУЛТЕПА СУВ ОМБОРИ

ҚОРОВУЛТЕПА СУВ ОМБОРИЖиззах вилоятидаги сув омбори. зарафшон дарёсидан Эски Туятортар канали орқали кеч куз-қиш мавсумида тўлдирилади. Канал ўзанига яқин табиий ботиқда қурилган. 1987 й. да фойдаланишга топширилган. Тўлиқ ҳажми 53,0 млн. м3 тўғонининг максимал бал. 40 м, максимал сув ўтказиш имконияти 50 м3/ сек. Сувидан Ғаллаорол туманидаги ерларни суғоришда, Сангзор дарёсига сув ташлашда фойдаланилади.

Prev Article

ҚОРОВУЛ

Next Article

ҚОСИМ ШАЙХ