ҚЎРҚИТИШ

ҚЎРҚИТИШжиноят ҳуқуқида бирон-бир шахсга ёки ижтимоий манфаатларга оғзаки, ёзма шаклда ёхуд бошқа усуллар билан жисмоний, моддий ёки бошқа турдаги зиён етказиш ниятини ифода этиш; инсонга руҳий азоб бериш турлари (қийнаш усуллари)дан бири. Ўзбекистон ЖКнинг 112-моддасида ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан Қўрқитиш жинояти ва унга бел-гиланган жазо баён этилган. Мазкур жиноят ўлдириш нияти ёки зўрлик ишлатишда намоён бўлиб, бундай ҳаракатларни амалга ошириш учун етарли асослар мавжуд бўлса тугалланган ҳисобланади. Айбдорни жавобгарликка тортиш учун жабрланувчининг таҳдиднинг амалга оширилишидан қўрқиши учун асос ҳисобланадиган маълум ҳолатларнинг мавжуд бўлиши ло-зим. Қонунда бундай жиноят содир қилган шахсга энг кам ойлик иш ҳақининг 25 бараваригача миқдорда жаримадан тортиб 1 й. дан 3 й. гача озодликдан маҳрум қилишгача жазо белгиланган.

Prev Article

ҚЎРИҚ ЕР

Next Article

ҚЎРҒОН