ҚЎРҚУВ

ҚЎРҚУВ — инсондаги руҳий ҳолатлардан бири; нарса ва ҳодисаларнинг асл моҳияти, кўриниши тўғрисида аниқ тасаввурнинг йўқлиги туфайли безовталаниш, ҳадиксираш, ташвишланиш кечинмаларининг юзага кели-ши. Қўрқув кўпинча одамларда юрак ури-шининг ортиши, баданнинг тер билан қопланишида ўз ифодасини топади. Қўрқув инсонларда тасодифий, фавқулоддаги вазиятларда, невротик ҳолатларда, руҳий шикастланишда учраб туради. Қўрқувдан одам ўзини нохуш, ноқулай ҳис этса-да, лекин кўпинча ўзини ўзи назорат қила олмайди. Онгсизликнинг онглиликдан устунлиги шундай ҳолатни келтириб чиқаради. Чуқур ҳаяжонланиш оқибатида киши руҳан қаттиқ азобланади. Психологияда Қўрқувнинг ҳар хил турлари ўрганилган. Қўрқувнинг асосий кўринишлари: касал бўлиб қолишдан қўрқиш, кўпчиликдан изза бўлишдан қўрқиш, қизаришдан қўрқиш, уйда ёлғиз қолишдан қўрқиш, транс-порт воситаларидан қўрқиш, шифокордан қўрқиш, низодан қўрқиш, мозордан қўрқиш, ҳайвонлардан қўр-қиш, жимликдан қўрқиш, мурдадан қўрқиш, ҳуқуқ-тартибот ходимларидан қўрқиш ва б. Инсонни табиат ва турмушдаги воқеликларни тўғри тушунишга, идрок қилишга ўргатиш, машқ қилдириш орқали Қўрқувни камай-тириш мумкин. Шахснинг суст, заиф асаб тизимини жонлантириш, тана аъзоларини машқ қилдириш, нохуш кечинмаларни бартараф этиш орқали Қўрқувнинг ташқи ифодасини камайтирса бўлади. Психотерапевтик таъсир ўтка-зиш воситалари ёрдами билан Қўрқувни аста-секин йўқотиш имконияти мавжуд.

Loading...