ҚЎШЧИ

ҚЎШЧИ — қад. туркий қабилалардан бири. 6—7-а. ларда Турк хоқонлиги таркибида бўлган. Мўғуллар истилосип&ърида Дашти Қипчоққа келиб жойлашган. 16-а. бошларида Шайбонийхон қўшинлари таркибида Мовароуннаҳрга келишган. Улар Шайбонийлар ва Аштархонийлар давлатларининг бошқарув тизимида фаол иштирок этганлар. бухоро амирлиги даврида Қларнинг вакиллари тахтга чиқариш маросимида иштирок этишган. 19-а. охири 20-а. бошларида Қўшчилар қуйидаги уруғларга бўлинган: қашғарлик, тўққиз-новча, ших-саёд, моли. Уларнинг катта қисми Самарқанд вилоятининг Ургут, Жомбой туманлари, шунингдек, Жиззах вилоятида ҳам яшаган. Қўшчилар, асосан, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиб, 16—17-а. лар давомида ўтроқлашиб кейинчалик ўзбек халқи таркибига сингиб кетган.

Қўшчи ларнинг айрим гуруҳлари турк-ман, қирғиз, қозоқ ва бошқирдлар таркибига кирган.

Loading...