ҚЎШДУМЛИЛАР — тубан бирламчи қанотсиз ҳашаротлар турқуми. 200 га яқин тури маълум. Африка, Жан. Америка, Россиянинг Ев-ропа қисми ўрта минтақаси, Украина, Кавказ, Ўрта Осиё ва б. жойларда тарқалган. Танаси оқ ёки сар-гиш, бир неча мм дан 50 мм гача. Боши юмалоқ, мўйловлари узун, кўзи йўқ, оғиз аппарати кеми – Оддий иккита айрисимон ўсимтаси (айримларида кўп бўғимли, узун; баъзиларида омбирсимон) бўлади. қ. нам тупроқда ва чириётган ўсимлик қоддиқлари орасида яшайди. Кўпчилиги йиртқич, баъзилари ҳайюн қолдиқлари ва б. билан озиқланади. Личинкаси метаморфозсиз ривожланади. Ўрта Осиё фаунасида Қўшдумлиларнинг бир неча тури, жумладан, энг йирик Қўшдумлилар — япикс дукс (уз. 40 м дан каттароқ) учрайди.