ҚЎШИМЧА НЕРВ

ҚЎШИМЧА НЕРВ (пегуив ассекогшв) — бош мия нервларининг XI жуфти. Бу нервнинг номи уни дастлаб тавсифлаган (1664) инглиз врачи Т. Виллизий номи билан виллизий нер-в и деб ҳам юритилади. Қўшимча нерв узунчоқ ва орқа миядан бошланиб, калла суяги бўшлиғидан ташқарига тил-ҳал-қум ва адашган (сайё»р) нерв билан бирга бўйинтуруқ тешиги орқали чиқиб, 2 та тармоққа бўлинади. Унинг битта адашган шохи адашган нервта қўшилса, иккинчи шохи тўш-ўмров-сўрғичсимон мускул билан трапециясимон мускулларга толалар бериб, бўйин нерв чигалларига бориб қўшилади.

Loading...