ҚЎШИҚ

ҚЎШИҚ — кенг маънода шеъриймусиқий жанр; вокал мусиқанннт энг оммалашган, кўпроқ банд шаклига асосланган тури, шунингдек, куйлашга мўлжаллаб тўқилган шеърий асарларнинг умумий ифодаси. Халқ ижодига мансуб, бастакор ва компо-зиторлар яратган, оммабоп мусиқа йўналишидаги Қўшиқлар фарқланади. келиб чиқиши, жанри ва мазмунига қараб маросим қўшиқлари, оммавий қўшиқ, шаҳар, деҳқон, болалар, маиший, ҳарбий, лирик, рақс ва бошқа Қўшиқлар ажратилади. Қўшиқ куйи диа-пазони ихчамлиги, мусиқа ривожи банд (ёки банд-нақарот) шаклига асосланганлиги, оҳанглар тизимида сўз ва куй интонациялари муштаракли-ги, шеърий матндаги ғоявий-эмоционал мазмун ривожининг умумий тарзда (бадиий якуни сифатида) ифо-даланиши билан ажралиб туради. Қўшиқнинг яна ўзига хос томони — шеърий матн ва куй шаклларининг ўзаро мутаносиблиги, бир хил ҳажмдаги тузил-малар (шеърда — банд, куйда — давр)га асосланганлигидан иборат. Қўшиқнинг шеърий матнлари аниқ композицияси, ҳар бир бандида муайян тугал фикр ифодаланганлиги билан ажралиб туради. Шарқда халқ Қўшиқ лари ўзига хос миллий хусусиятларга эга бўлиб, Ўрта Осиёда ир (жир), терма, ўлан, лапар, ялла каби номлар билан аталади. Булар негизида бастакорлар ижоди, 20-а. да замонавий Қўшиқ шакллари ривож топган. Европа профессионал мусиқа санъатида Ўрта асрдаги шоирхонан-далар (Францияда трувер ва трубадурлар, Германияда миннезингерлар ва б.)нинг асарлари. мейстерзингерлар санъати намуналари, Уйғониш давриш яратилган кўп овозли итальян сапгопеПа, немисча Ь1ес1, французча спапзоп, 17—18-а. лардан оммавий тус олган гомофония услубидаги Қўшиқлар, романтизм давридаги композиторлар ижодидаги Қўшиқ, 20-а. да кенг ривож топган оммавий қўшиқ, эстрада Қ. лари ва б. профессионал Қўшиқнинг ривожланиш босқичларидир. Шоирлардан П. Беранже, Р. Бёрнс, Р. Ҳамзатов, В. Висоцкий ва б., Ўзбекистонда — Ҳамза, Ҳабибий, Собир Аб-дулла, Миртемир, Чустий, Т. Тўла, П. Мўмин, Н. Нарзуллаев, Муҳам-мад Юсуф, Э. Воҳидов, Ж. Жабборов ва б. нинг Қўшиқ шеърияти ривожидаги хизматлари катта.

Тор маънода Қўшиқ — ўзбек халқ ижодидаги жанр; қўш қофия билан бошланувчи, асосан, 7—8 ҳижоли бармоқ вазнидаги тўртликлар билан куйланадиган, банд шаклли айтим тури. биринчи шеър тўртлиги қофиялари аааа, аава, аавв ёки аавс нис-батида бўлиши мумкин. Ўзбек Қўшиқ ларида биринчи банди одатда 4 шеърий мисра ва уларни куйлашга асос бўлган нисбий тугал оҳанг тузилмалари уйғунлигидан ташкил топади. Куй тузилмалари сони 2—4 бўлиб, уларнинг ўзаро нисбатлари эса асосий жумлани такрорлаш, ўзгартириш ёки маълум даражада ривожланган янги жумла билан якунлаш каби воситалардан иборат. Ўзбек Қлари, ашуладан фарқли ўлароқ, кичик овоз доирасида (асосан, квинта — секста диапазони-да) бўлиб, баъзан доира жўрлигида ижро этилади. Куйчан оҳангли Қўшиқлар, асосан, лирик мавзудаги намуналарда учрайди. Бошқа Қўшиқ ларда куйчанлик хусусиятига эга чўзимли оҳанглар учраса-да, улар кўпроқ Қўшиқ нинг* якунланиши арафасида намоён бўлади. Қўшиқ ларда махсус (алоҳида) нақаротлар деярли қўлланмаса-да, баъзан кичик нақарот вазифасини касб этувчи такрор сўзлар келиши, шунингдек, «жон», «ёр», «дод-эй» каби ун-дов-ундалма иборалар ишлатилиши кузатилади.

20-а. ўзбек бастакорлари ва, айниқса, композиторлари ижодига мансуб Қўшиқлар жанр нуқтаи назаридан ўзида бошқа жанрлар (лапар, ялла, ашула, терма) хусусиятларини мужассам қилиб, маълум ўзгаришларга юз тутган. Жумладан, уларда банд-нақарот тузилмалари, жўрнавоз чолғулар, рақс унсурларини ҳам кўриш мумкин. Ўзбек бастакорларидан Ю. Ражабий, К. Жаббо-ров, Фаҳриддин Содиқов, Т. Жали-лов, Ғ. Тошматов, Н. Ҳасанов, М. Мир-заев, БАлиев, Р. Турсунов ва б., ком-позиторлардан Т. Содиқов, М. Бурҳонов, М. Левиев, С. Юдаков, А. Отажонов, Ф . Назаров, А. Назаров, Ф. Алимов, Қ. Комилов, болалар учун А. муҳамедов, Е. Шварц, Ил. ^Акбаров, Н. Норхўжаев, А. Эргашев, А. Мансуров, эстрада йўналишида Ш. Рамазонов, Ик. Акбаров, Э. Солиҳов, Д. Омонул-лаева, А. Расулов ва бошқалар Қўшиқ жан-рида салмоқли ижод қилган.

Ад.:Алавия М., Ўзбек халққўшиқпари, Т., 1959; Кароматов Ф., Ўзбек халқи мусиқа мероси, 1-китоб (қўшиқ), Т., 1978. Олим Беков, Оқил Иброҳимов.

Prev Article

ҚЎШИН