ҚОШИҚ — ўзбек, рус ва б. халқларда, асосан, рақслар жўрлигида усул берувчи урма мусиқа чолғуси. 3 — 5 (ёки 4, баъзида, бир-бирига тасма билан жуфтлаштирилган) ёғоч ош Қошиқдан иборат. Товуш Қ. ларни бир-бирига уриш натижасида ҳосил бўлади. Ўзбекистонда 1930-й. ларгача (айниқса, Фарғонада) кенг қўлланилган. Россияда Қошиқ чи (виртуоз раққос-созанда)лар ансамбллари фаолият кўрсатади.