ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ – Хоразм вилоятидаги туман. 1936 й. 17 апр. да ташкил этилган. 1962 й. 14 дек. Да Хива туманига қўшиб юборилган. 1966 й. 9 янв. да қайта ташкил этилган. Шим. дан Шовот, шим.-шарқ ва шарқдан Урганч туманлари, жан. дан Хива тумани, ғарбдан Туркманистон билан чегарадош. Майд. 0,54 минг км2. Аҳолиси 128,7 минг киши (2005) . Туманда 1 шаҳарча (Қўшкўпир), 12 қишлоқ фуқаролари йиғини (Кенагас, Оқдарбанд, Хонобод, Хосиён, Шихмашҳад, Янгилик, Ўзбекёп, Ўртаёп, Қатағон, Ғозовот, Ҳадра, Ҳайробод) бор. Туман маркази — Қўшкўпир шаҳарчаси.

Табиати. Туман ҳудуди, асосан, текислик. Иқлими кескин континен-тал. Қишнинг энг совуқ ойи (янв.)да ўртача т-ра —5°, энг паст т-ра —32°. Ёзнинг энг иссиқ ойи июлнинг ўртача т-раси 33°, энг юқори т-ра 42°. Вегетация даври 192 кун. Йиллик ёғин 50—100 мм. Туман ҳудудини кесиб ўтган Каттакўл, Довдон, Довудкўл магистрал коллекторлари ва уларга туташган коллектордренаж шохоб-чалари ишлаб турибди. Тупроғи ўтлоқи тупроқ. Ёввойи ўсимликлардан жийда, туранғил, юлғун; ёввойи ҳайвонлардан чиябўри, қуён учрайди.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, туркман, эроний, рус, татар, корейс ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 239 киши. Шаҳар аҳолиси 16,9 минг киши (2005). Қишлоқ аҳолиси 111,8 минг киши.

Хўжалиги. Туманда пахта тозалаш, силикат ғишт з-длари, МТП, автокорхоналар, қурилиш ташкилотлари, тикувчилик ва гиламчилик цехлари ишлаб турибди. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари, микрофирмалар ва б. фаолият кўрсатади.

Қўшкўпир тумани, асосан, пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослаштан. Деҳқончилик, чорвачилик, пиллачилик, боғдорчилик, баликчилик ҳам ривожланган. 1 ижара хўжалиги, фермер хўжаликлари, 1 акциядорлик жамияти, «Қушкўпир пар-ранда», «Қўшкўпирпилла» масъулияти чекланган жамиятлар, «Қўшкўпир-асаларичилик» жамоа корхонаси бор (2005). Жами 27,7 минт га экин май-доннинт 13,3 минг гектарига пахта, 5,3 минг гектарига ғалла, 370 гектарига картошка, 800 гектарига сабзавот; шунингдек, полиз, озуқа экинлари ҳам экилади (2005). Мевазор, тутзорлар бор.

Қўшкўпир тумани даги жамоа ва шахсий хўжаликларда 54,5 минг^Қорамол (шу жумладан, 22,9 минг сигир), 55,1 минг қўй ва эчки, 163 минг парранда боқилади (2005). Асаларичилик ва пил-лачилик билан ҳам шуғулланилади.

Туманда 55 умумий таълим, болалар мусиқа ва спорт мактаблари, касб-ҳунар коллежлари бор. Туман марказий кутубхонаси ва унинг 35 тармоғи, маданият уйлари, 15 маданият муассасаси, маданият ва истироҳат боғи (2005). стадион, спорт заллари ва б. спорт иншоотлари мавжуд. Туман марказий касалхонаси (430 ўрин), поликлиника, туғруқхона, 4 тиш даволаш поликлиникаси пунктлари, дорихоналар ва б. тиббий муассасаларда 216 врач аҳолига хизмат кўрса-тади (2005). Қўшкўпир тумани маркази Қўшкўпир шаҳарчасидан Хива, Урганч ва б. шаҳарларга автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган. Меъ-морий ёдгорликлардан Иморат бобо меъморий мажмуаси (14— 18-а. лар) сақланган. 1941 й. дан «Ҳаёт кўзгуси» туман газ. чоп этилади.

Колиа Нуржонов.

Prev Article

ҚЎШКЎПИР