ҚЎШКЎПИР

ҚЎШКЎПИРХоразм вилояти Кўшкўпир туманиаат шаҳарча (1983 й. дан), туман маркази. Хоразм вилоятининг ғарбида, Ғозовот канали бўйида жойлашган. Яқин т. й. станци-яси — Урганч (27 км). Қўшкўпирдан Урганч ш. гача 27 км. Ахрлиси 16,9 минг киши (2005). Қўшкўпирда пахта тозалаш, силикат ғишт з-длари, МТП, автокорхона, қурилиш ташкилотлари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, деҳқон бозори бор. кичик, ўрта бизнес корхоналари ва мик-рофирмалар фаолият кўрсатади. Умумий таълим, болалар мусиқа ва спорт мактаблари, касб-ҳунар коллежи, туман марказий кутубхонаси, клуб муассасалари, маданият уйлари, маданият ва истироҳат боғи, стадион ва б. спорт иншоотлари бор. Туман марказий касалхонаси, туғруқхона, поликлиника, дорихоналар аҳолига хизмат кўрсатади. Қўшкўпирдан Урганч, Хива ш. лари ва б. туман марказларига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди.

Prev Article

ҚЎШИН