ҚЎШМА КОРХОНА

ҚЎШМА КОРХОНА — бошқа мамлакатлар фирмалари иштирокида бунёд қилинган, ташкилий жиҳатдан ягона юридик шахс сифатида расмийлаштирилган корхона. Қ. к. ўзаро манфаатдорлик негизида, ҳукуматла-раро шартномалар асосида ташкил қилиниб, и. ч., илмий-и. ч., илмий-техника вазифаларини ечишга қаратилади. Таъсисчиларнинг ўз мулкларини бирлаштириш ва бадаллари ҳисобига Қўшма корхонанинг молиявий фонди яратилади. Қўшма корхона саноат, қ. х., қурилиш, транспорт, савдо. фан ва миллий иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ташкил этилиши мумкин. Қўшма корхона, асосан, чет эл техникаси, технологияси, инвестицияси асосида барпо этилиб, маҳаллий хом ашё ва ишчи кучи ҳисобига ишлайди, ўз мустақил балансига эга бўлади, тўлиқ хўжалик ҳисоби асосида фаолият олиб боради. Қўшма корхонанинг чет эллик таъсисчиси даромад ҳиссасини ўз мамлакатига олиб чиқиб кетиш (ўтка-зиш) ҳуқуқига эга бўлади.

Ўзбекистонда, асосан, мустақилликдан кейин Корея Республикаси, АҚШ, Хитой, Италия, Туркия, покистон, Германия, Россия, Украи-на, Буюк Британия ва б. бир қатор давлатлар компаниялари ва фир-малари билан ҳамкорликда Қўшма корхоналар ишга туширилди. Автомобилсозликда «Ўз ДЭУавто» Ўзбекистонкорея (қ. Асака автомобиль заводи), «СамКоч-авто» ЎзбекистонТуркия, олтин саноатида «Зарафшон-Ньюмонт» Ўзбекистон-Америка, «ЎзБАТ» Ўзбекистон-Буюк Британия (қ. «Бритиш Аме-рикэн Тобакко»), «Совпластитал» Ўзбекистон-Италия, телекамуникация корхоналари ва б. жуда кўп Қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.

2002 й. да чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар экспорти ҳажми Ўзбекистон Республикаси умумий экспорт ҳажмининг 19,8% ни (443,0 млн. АҚШ доллари) ва импорт республика умумий импорти ҳажмининг 26% ни (704,8 млн. АҚШ доллари) ташкил этди. Ўзбекистонда 2004 й. 1 янв. ҳолатига кўра чет эл инвестициялари иштирокидаги 3539 корхона рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 62,4% фаолият юритди.

Дилдора Саидова.

Prev Article

ҚЎШКЎПИР