ҚОСИМЖОНОВ

ҚОСИМЖОНОВ Олимжон (1878 – Тошкент — 1952) — наққош уста, Тошкент наққошлигининг йирик вакили. Ҳунарни уста Шералихўжа Ҳасановдан ўрганган; у билан бирга ишлаб князъ Романов саройи (ҳоз. Ташқи ишлар вазирлиги қабулхонаси), А. Половцев уйи (ҳоз. Амалий санъат музейи)ни безашда қатнашган. 1920-й. лардан кўпгина жамоат бинолари (айниқса, 1923 й. 1-Бутуниттифоқ қ. х. ва ҳунармандлик кўргазмаси; 1938 й. Бутуниттифоқ қ. х. кўргазмасининг Ўзбекистон павильони ва б.)ни безаган. Тошкент бадиий ўқув и. ч. к-тида наққош-инструктор бўлиб кўплаб шогирдлар (М. Қосимов, Ж. Ҳакимов, Т. Тўхтахўжаев ва б.) тайёрлаган. Қосимжонов нақш мужассамотларида ранглар уйғунлигидан маҳорат билан фойдаланиб жозибадор безаклар яратган; у безаган хонтахта, курси каби бадиий буюмлар республика ва чет мамлакатлар музейларида сақланади.

Loading...