ҚОСИМОВ

ҚОСИМОВ Сулаймон (1909.6.1, Сариосиё тумани — 1976.28.8, Фаргона) — актёр, реж. Ўзбекистон халқ артисти (1944). 1930 й. Марғилондаги «Қизил санъат» тўгарагини бошловчиларидан (бу тўгарак кейинчалик 1931 й. Марғилон шаҳар театрига айланган). Бу театрда Темурхўжа («Лойқалар»), Эшон («Ҳужум»), Мели («Ўртоқлар»), Раим ямоқчи («Ҳалима»), Калаф («Маликаи Турандот») каби образлар яратган. Қўқон театрида (1933 — 34), Фарғона театрида (1934—65) актер, реж., бош реж., директор, Фарғона вилоят санъат бошқармаси бошлиги (1943—48). Ҳоким («Бой ила хизматчи»), Фларендо («Икки бойга бир малай»), СулаймонАршин мол олон»), Берест («Платон Кречет»), Рустам каби роллари билан танилган. «Лайли ва Мажнун». «Шоҳсанам», «Нодира», «Ўлим босқипчиларга». «Уйғониш» ва б. спектаклларни саҳналаштирган.