ҚОВУН ДАРАХТИ

ҚОВУН ДАРАХТИ, папайя — папайядошларга мансуб доим яшил мевали дарахт. Африка ва Жан.-Шарқий Осиёда кўп тарқалган. Бал. 4—7 м. Барглари йирик, панжасимон қирқилган, 5—7 бўлакли, узун бандли. Шох-шаббасиз, танасининг учида ғуж-ғуж ўрнашган барглари соябонга ўхшаб осилиб туради. Гуллари сарғиш-оқ, икки жинсли. Меваси сариқ тусда, оғирлиги 3—6 кг, уз. 30 см, қовунга ўхшайди (номи шундан). Қовун дарахти тез ўсади, лекин узоқ яшамайди, совуққа чидамсиз. Тропикларда ўстирилади. Меваси истеъмол қилинади. Ундан папаин ферменти олинади. Уруғидан кўпайтирилади.

Loading...