ҚОВУРҒА

ҚОВУРҒАумуртқа поғонаси билан бириккан, ёйсимон қайрилган жуфт суяклар. Судралиб юрувчилар, қушлар, сут эмизувчилар ва одамда тўш суяги билан бирлашиб, кўкрак қафасини ташкил этади. Қовурға ларга мускуллар бириккан бўлиб, у нафас олиш ва чиқаришда қўкрак қафасининг кенгайиб-торайиб туришига имкон беради.

Одамда XII жуфт Қовурға бор. Ҳар қайси Қовурға икки қисмдан, яъни орқа қисми суяк ва олдинги қисми тоғайдан тузилган. Қовурғанинг орқа қисми бойламлар ёрдамида кўкрак умуртқаларига туташади. Суяк қисми узун, камбар, ёйсимон қайрилган пластинкага ўхшаш. [—VII жуфт Қовурға (чин қовурғалар) тоғай қисми орқали бевосита тўш суягига бирикади. VIII— IX—X жуфт Қовурғанинг (сохта Қовурға) олдинги қисмлари бевосита тўш суягига ёпишмасдан, ўзидан юқорида жойлашган VII қовурғанинг тоғайига туташади. Қолган XI—XII жуфт қ. тоғайлари ҳеч қаерга бирикмай, қорин мускуллари орасида эркин жойлашган, шу сабабли у жуда ҳаракатчандир; уларни етим Қ. лар дейилади. Қовурға ларнинг олдинги, орқа учлари ва буларнинг оралиқ қисми, танаси бор. Кўпчилик Қовурға ички юзасининг пастки чеккасига яқин жойида, Қовурға эгатчаси бўлиб, унда қон томирлар ва нерв толалари жойлашади. Қовурға ларнинг шакли ва узунлиги кўкрак қафасининг тузилишига ва шаклига боғлиқ; уларнинг узунлиги 1-Қ. дан 7-Қ. гача ортиб бориб, 8-Қ. дан охирги 12-Қ. гача қисқариб камаяди.

Prev Article

ҚОВУРДОҚ

Next Article

ҚОВҒА