ҚОЯЛИ ТОҒЛАР

ҚОЯЛИ ТОҒЛАР — Шим. Америкадаги тоғ системаси, Шим. Америка Кордильера тоғларининг шарқий қисми, Канада ва АҚШнинг ғарбида. Шим.-ғарбдан жан.-шарққа 3200 км га чўзилган. Эни 700 км гача. Тинч океан билан Атлантика океани ҳавзалари ўртасида сувайирғич хисобланади. Қояли тоғлардан Миссури, Колорадо, Рио-Гранде, Снейк, Арканзас дарёлари бошланади. Қояли тоғлар 45° ш. к. да шимолий ва жан. қисмларга бўлинади. Узоққа чўзилган шим. тизмалари, асосан, гранитлардан тузилган бўлиб, энг баланд жойи 3954 м (Робсон тоғи). Жан. тизмалари қисқа бўлиб, қумтош, гилли сланец, оҳак-тошлардан тузилган. Энг баланд жойи 4399 м (Элберт тоғи, Қояли тоғларнинг энг баланд нуқтаси). Иқлими континен-тал, йиллик ёғин 1000 мм гача. Тизмалар кенг ҳавзалар билан бўлинган. Молибден, мис, олтин, кумуш, полиметалл рудалари, нефть, тошкў-мир конлари бор. Гейзер ва термал булоқ кўп. Шим. да тоғ тайга ўрмонлари, тоғ тайга сийрак ўрмонлари, тоғ тундра ва ялангликлар, жан. да дашт, ўрмон, субальп игна баргли ўрмонлар, альп ўтлоқлари мавжуд. Ўрмонлар чегараси шим. да 1500 м, жан. да 3600 м баландликда, ундан юқориси альп ўтлоқлари ва доимий қорлар. Қор чизиғи жан. да 4000 м, шим. да 2500 м баландда. Водийлар ландшафти дашт ва чала чўлдан ибо-рат. Жаспер, Банф, Йохо, Йеллоустон, Роки-Маунтин ва б. миллий боғлар ташкил этилган.

Loading...