ҚЎЙҚИРИЛГАН ҚАЛЪА

ҚЎЙҚИРИЛГАН ҚАЛЪА — қад. оташпарастлар ибодатхонаси ва қишлоқ харобаси (мил. ав. 4 — мил. 4-а.). Тўрткўл ш. дан 22 км шим.-шарқда. Хоразм археология-этнография экспе-дицияси (раҳбари С. П. Толстов) рўй-хатга олган (1938). 1951—57 й. лардаги қазишмалар натижасида қад. хоразмликларнинг мақбара-қасри ва мил. ав. 4—3-а. ларга оид доира шаклидаги икки қаватли марказий ибодатхона биноси (диаметри 44,4 м, бал. 9,5 м га яқин) қазиб ўрганилган. Ибодатхона атрофи 2 қатор пахса ва хом ғиштдан тикланган мудофаа девори билан ўралган. Қалъа атрофида хандақ (эни 15 м, чуқ. 3 м) бўлиб, қадимда сув билан тўлдирилган. Қўйқирилган қалъа деворида Ўрта Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ қул-дорлик даври шаҳарлар қурилиши услубига хос бўртиб чиқиб турган махсус буржлар бўлиб, уларда ўқ отиш учун нишон туйнуклари бор. Девор билан марказий бино оралиғида хўжалик иншоотлари жойлашган. Равоқлар учун трапеция шаклидаги махсус ғишт қўлланилган. Қалъанинг шарқий қисмида дарвозаси бўлиб, дарвоза олди лабиринт шаклида қурилган. Қўйқирилган қалъа марказидаги 2 қаватли бинога махсус зинапояларда чиқилган. Уйнинг томи текис. 1-қаватда алоҳида-атоҳида 8 та гумбазли хоналар бўлиб, улар ичидан сополдан ясалган тобутлар, идиш-товоқлар, ҳар хил расмлар солинган ёғ идиш (хум ва кўзача)лар, нақшинкор сувдонлар топилган. Топилмалар ичида маъбудларнинг терракота ҳайкалчалари, деворга ишланган рангли нақшлар, осмон жисмларини кузатишга мўлжалланган буюмлар бор. Остодонлар дафн маросимларидан, сополдаги ёзувлар эса қад. хоразмликларнинг тили ва ёзувлари ҳақида қимматли маълумотлар беради.

Ад.: Кой-Крылган-кала — памятник куль-турм древнего Хорезма IV в. до н. э. — IV в. н. э. (отв. ред. С. П. Толстов, Б. И. Вайнберг), М , 1967.

Loading...