ҚЎЙТОШ — Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидагн шаҳарча (1942 й. дан). Туман маркази ва яқин т. й. станцияси (Ғаллаорол ш.)дан 35 км. Аҳолиси 5,5 минг киши (2005). 3 умумий таълим мактаби, саноат корхоналари, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, савдо, маданий ва маи-ший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Маданият уйи, кутубхона, ста-дион, касалхона, туғруқхона, поли-клиника, дорихона аҳолига хизмат кўрсатади. Қўйтош — Ғаллаорол йўналишида автобуслар ва маршрутли таксилар қатнайди.