ҚЎЙХОНА

ҚЎЙХОНА — қўйлар асраладиган ва боқиладиган хона ёки бино. Умумий ва махсус Қўйхоналар бўлади. Умумий Қўйхона турли жинс ва ёшдаги, махсус Қўйхона эса бир жинс ва ёшдаги қўйларни боқиш учун мўлжалланади. Умумий Қўйхона 300 — 500 бошдан ортиқ қўйларга мўлжал-лаб қурилади ва совлиқлар, қўзилар, қўчқорлар учун алоҳида бўлимлари бўлади. Махсус Қўйхона 800—1000 бош ёки 1000—1200 бош қўзи ёки ахтага мўлжалланади. Қўйхона тўғри бурчакли, «Г» ва «П» шаклида қурилади. «П» шаклидагиси кенг тарқалган. Қўйхона бир неча бўлимга бўлинади. Қўйхонанинг қишки қўзилашга мўлжалланган, янги туғилган қўзилари билан совлиқларни боқишга ажратилган бўлимлари иситилади (иссиқхона) ва бу иссиқхоналарда наслдор қўйлар учун алоҳида қўзилатиш бўлимлари ва профилакторийларташкил қилинади. Катта Қўйхона ларда вентиляция қурилмаси ўрнатилади. Қўйларни суғориш, озуқаларни тарқатиш ва гўнг йиғиштириш механи-зациялаштирилади. Баъзи иқлими юмшоқжан. минтақаларда Қ. ларнинг 3 томони ўралади, томи бостирма қилиб ёпилади.

Loading...