ҚЎЗИБОЙ

ҚЎЗИБОЙ — кечпишар маҳаллий тарвуз нави. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик и. т. институтида маҳаллий навлардан якка танлаш усули билан яратилган (А. Г. Никулина).

Меваси чўзиқ-шарсимон, юзаси сил-лиқ, пўсти қорамтир-яшил, қалин (2,5—3,5 см), ноаниқ чизиқлари бор, оғирлиги 8—18 кг. Эти пушти рангда, ўртача толали, серсув, ширин. Таркибида қанд миқдори 8—9%. Уруғи йирик (1,6 см). Ниҳоли униб чиққанидан кейин биринчи ҳосили 96—110 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 400—500 ц/га. Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида экиш учун р-нлаштирилган.

Prev Article

ҚЎЗИ

Next Article

ҚЎЗИҚОРИН