ҚЎЗИҚУЛОҚ

ҚЎЗИҚУЛОҚялпиздошлар оиласига мансуб туркум. Ер юзида 100 га яқин тури бор. Ўзбекистонда 20 тури ўсади. Қўзиқулоқга кўп йиллик сертук ўт ўсимликлар киради. Пояси тик, бал. 120 см гача. Гуллари, асосан, поянинг юқори қисмидаги барглар қўлтиқларида ҳалқа шаклида ўрнашган бўлиб, қийшиқ, икки лабли. Косачабарглари тукли. Гултожбаргчалари турига қараб ҳар хил рангда бўлади. Баргларининг шакли наштарсимондан тухумсимонгача; қалин туклар билан қопланган. Қўзиқулоқ, асосан, июнь—июлда гуллаб, мева тугади. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида турли экологик шароитда ўсади.