ҚОЗОҒИСТОН АРХАРМЕРИНОСИ

ҚОЗОҒИСТОН АРХАРМЕРИНОСИ — гўшт-жун йўналишидаги майин жунли қўй зоти. 1930—50 й. ларда Қозоғистонда турлараро дурагайлаш усули билан чиқарилган. Новокавказ зотли ур-ғочи мериносни овлаб ўлдирилган ёввойи архар қўчқори уруғи билан уруғлантириб олинган биринчи чатишма авлодни прекос ва рамбулье қўй зотлари билан У архар ва майин жуғши қўй зоти қонига эга бўлган 3-чатишма авлод олингунча чатиштирилган. 3-чатишма авлодни зот ичида урчитиб кўпайтирилди. Чатиштириш йил бўйи яйловда боқиш, мақсадли танлаш ва саралаш асосида олиб борилди. Ушбу зот гавдаси йирик, суяклари мустаҳкам. Қўчқорлари 90— 115 (150) кг гача, совлиқлари 55 — 65 (90) кг гача. Жуни, асосан, 60 рақамли сифатга эга, уз. 8—9 см. Қўчқорларидан 7—8 (10 кг), урғочиларидан 3,2—3,5 (6 кг гача) кг жун олинади.

Серпуштлиги 110—120%. Қ. а. тез етиладиган зот, тоғолди яйловлари шароитларига яхши мослашган. Қозоғистоннинг Олмаота, Шарқий Қозоғистон ва Павлодар вилоятларида урчитиб кўпайтирилади.