ҚОЗОН УНИВЕРСИТЕТИ — Россиядаги қад. ун-тлардан бири. 1804 й. Қозон ш. да ташкил этилган. Мат., физика, геол., кимё, биол., тарих, геогр., ҳуқуқ, филол., экология ва б. ихти-сосликлар бўйича мутахассислар тай-ёрлайди. Таркибида бир қанча и. т. ин-ститутлари ва б. илмий муассасалар, музейлар, нашриёт, илмий кутубхона (5 млн. га яқин асар) бор. Унтда 11 мингдан зиёд талаба таълим олади, 1000 дан ортиқ ўқитувчи ва илмий ходим ишлайди.