ҚОЗОҚМОЗОРТЕПА

ҚОЗОҚМОЗОРТЕПА — археологик ёдгорлик. Тошкент ш. нинг Учтепа тумани Лутфий кўчасида. Қозоқмозортепа деб аталиши 18-а. да жунғарларнинг босқини даврида қозоқларнинг Ўрта Осиёга жадаллик билан кириб келиши билан боғлиқ. Қозоқмозортепадан ҳозир бал. 3 м. диаметри 12 м ли кичкина тепалик қолган. Тепаликнинг ғарбида ўрта асрларга оид қабристон жойлашган. Режали археологик қазиш ўтказилмаган. Чилонзорда қурилиш ишлари кетаётганда Тошкент археология отряди (В. А. Булатова, Д. И. Зильпер, М. И. Филанович) томонидан кузатув ишлари олиб борилиб 2 та шурф қазилган ва биттаси ўрганилган. 9—12-а. ларга оид сопол хум, лаган, қозон, кўза, хурмачалар топилган. топилмалар ичида аҳамиятлиси сополдан ишланган йирик идиш ва дастурхонларга нақш босадиган штампдир. археологик тадқиқотларга қараганда. қишлоқ 9—12-а. ларда гуллаб яшнаган. Ривоятларга қараганда, Улуғбек даврида чўпонлар ҳомийси — Чўпон ота кўмилган жойда мақбара қурилган. Ҳозир ҳам бу жой зиёратгоҳдир.

Ад.: Древний Ташкент, Т., 1973.

Prev Article

ҚОЗОҚЛАР

Next Article

ҚОЗОҒИСТОН